18:30 / 11.10.2017
6 250

Ўзбек Альфонс йигити: «Ота-она қизини куёви оёққа тургунича таъминлашга мажбур»

Ўзбек Альфонс йигити: «Ота-она қизини куёви оёққа тургунича таъминлашга мажбур»
Қиз болани палахмон тоши дейдилар. Отилган ерида тошдай қотиши, оиласи билан тиниб-тинчиб кетиши учун айтилган бу гап сўнгги пайтларда ўз кучини йўқотаётгандек. Эндиликда қиз бола шунчаки тош эмас, балки қимматбаҳо матохларга бурканган ва борган ерини ҳашаматга тўлдиришга мажбур қайнар хумчага айланиб қолмоқда. Сиз ўзингизни қарздордек тутар экансиз, албатта, сиздан нимадир умид қилишлари турган гап.

Қадрли ота-оналар! Нега энди оқ ювиб-оқ тараб, ёмон кўзлардан нарида ўстирган, йиллаб касб ёки хунар ўргатган қимматбаҳо марваридингизни шундоқ ҳолича янги оилага узатишдан ийманасиз? Уни молу-дунёга, ҳашаматга кўмиб ўғил ўстириб қўйган хонадонга қўшқўллаб топширар экансиз, «камига қарздормиз» дея елка қисасиз. Қизингиз ўз уйига меҳмон бўлиб келганида эса «Қудамдан таъна эшитмадимикан…» дея кўнглингиз ғаш, унинг гапини пойлайсиз. Балки ўзингиз куёв бўлмишнинг сизда «Ҳаққи бор»лигини унинг онгига сингдираётгандирсиз?

Яқин кунларда «Тошкент» телеканалида намойиш этилган кўрсатувдан олинган қуйидаги лавҳа ушбу мушоҳадаларни ёзишимизга сабаб бўлди.
Мана, томоша қилинг, азиз мухлис, биз ўзимиз билиб-билмай қандай куёвларни тарбия қилаяпмиз.
ВИДЕО

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбек Альфонс йигити: «Ота-она қизини куёви оёққа тургунича таъминлашга мажбур»