Аввал хабар берганимиздек, МДҲ саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди.
Давлат раҳбарлари учрашувидан сўнг, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитининг тор доирадаги учрашувлари ўтказилиб, ундан кейин давлат раҳбарлари муҳокамаларни кенгайтирилган таркибда давом эттиришга киришди.
Мажлисда МДҲ мамлакатларининг Парламентлараро ассамблеяси фаолиятини такомиллаштириш масаласи муҳокама қилиниши белгиланган эди.
МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти, Ҳамдўстликда 2019 йилни “Китоб йили”, 2020 йилни “1941–1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги йили”, деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилиниши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди