09:30 / 12.10.2017
7 413

Швециядаги қадимий қабрдан Аллоҳ ва Али ёзувлари топилди

Швециядаги қадимий қабрдан Аллоҳ ва Али ёзувлари топилди
Ўтган ҳафтада швециялик олимлар томонидан кўҳна Бирка шаҳридаги қабрлардан топилган кийимларда Аллоҳ ва Али ёзувлари битилгани аниқланди. Бу ҳақида Анадўлу агентлигига асосан Соф нашри хабар берди.

Қабрдан топилган дафн кийимлари викинглар даврига оиддир. Викинглар милодий VIII-XI​ асрларда Скандинавия яриморолида яшаган халқ ҳисобланади. Улар асосан кўпхудолик динига эътиқод қилишган. IX асрга келиб, Скандинавия халқлари тўлиқ христианликка ўтган.

Викинглар қабридан куфий ёзувда Аллоҳ ва Али сўзлари битилган ипак матоларнинг топилиши улар ислом динидан хабардор бўлганини тасдиқлаши мумкин. Уппсала университети олими, археолог Анника Ларссоннинг айтишича, викинглар ислом динидаги «ўлимдан кейин жаннатда абадий ҳаёт мавжудлиги» ақийдасидан таъсирланган бўлишлари мумкин.

“Қуръонда жаннат аҳли ипак матодан кийим кийишлари ёзилган. Бу эса викинглар даврида қабрларга матнлар битилган ипак мато қўйилиши каби кенг тарқалган одатни изоҳлаши мумкин”, – дейилади тадқиқотчи эълон қилган баёнотда.

Университет хабарида, шунингдек, куфий ёзувидаги ўхшаш битиклар битиклар Марказий Осиёдаги қабртошлари ва мақбараларидаги нақшларда ҳам топилгани айтилган. Викинглар қабрларида исломий ёзувлар топилиши биринчи марта рўй бераётгани йўқ. 2015 йилда ҳам Стокголм университети олимлари XI​ асрга оид қабрдан Аллоҳ деб ёзилган битикларни топишганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Швециядаги қадимий қабрдан Аллоҳ ва Али ёзувлари топилди