
Мексикада 11 та жиноятда айбланган жиноятчини суд 430 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди. Бу ҳақда “Hordiq.uz” нашри хабар бермоқда.
Мексиканинг шимолида жойлашган Чихуахуа вилоятида 2009–2012 йиларда 11 нафар аёлни ўлдирган Педро Паян Глориага нисбатан мамлакат жиноят ишлари суди 430 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.
Суд мажлисида иштирок этган оммавий ахборот воситалари ходимларининг айтишича, Педро ўта совуққон ва шавқатсиз қотил экан. У суд мажлисида ҳам ўз қилмишларига афсусда эмаслиги билан барчани ҳайратга солгани ҳақда Qalampir.uz маълумот берди. Айрим жабрланувчиларнинг даъвогарлари унинг руҳий хаста эканлигига ишора қилмоқда.
Хабарда айтилишича, Педро Паян ўз қурбонларидан аввал наркотик моддалар савдосида фойдаланган ва кейинчалик ўзининг қора қилмишларини яшириш, гувоҳ қолдирмаслик мақсадида уларни ўлдирган.
Бундай “пухта режа” билан иш юритган жиноятчи руҳий хаста эмас деб топилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар