01:03 / 18.10.2017
7 133

Хоразм вилоятида пиёда поезд остида қолди

Хоразм вилоятида пиёда поезд остида қолди
Хоразмнинг Хазорасп туманида 28 ёшли йигитни эҳтиётсизлик оқибатида поезд уриб кетди. Бу ҳақда «Хоразм вилоят ИИБ»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Айтилишича, Хазорасп туманида яшаган 1989 йилда туғилган Қ. Бобур 14 октябрь куни тунги пайтда Хазорасп тумани ҳудудидан ўтган темир йўлни пиёда кесиб ўтишда эътиборсизликка йўл қўйиши натижасида поезд уриб юборди ва олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этди.

«Темир йўл кесишмаларини пиёда ёки бирон-бир турдаги механик транспорт воситаларида кесиб ўтаётганда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишлик лозимлиги, темир йўлларни белгиланмаган жойларидан кесиб ўтмаслик тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали доимий равишда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарномада.

«Ҳурматли фуқаролар, бугунги кунда, аҳолининг узоғини яқин қилиш ҳамда улар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида турли йўналишларда тезюрар поездларнинг қатнови йўлга қўйилиши кутилаётганлиги сабабли темир йўлларимизда ҳаракатланаётган поездларнинг сони ва тезлиги сезиларли даражада ортади. Шу боис темир йўл кесишмаларида ва темир йўлларга яқин жойларда хавфсизлик қоидаларига риоя қилсак, содир бўлиши мумкин бўлган турли бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинади», — деб мурожаат қилди ИИБ вакиллари фуқароларга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразм вилоятида пиёда поезд остида қолди