Бугунги кунда қурилиш ишлари олиб борилаётган Тошкентдаги Миллий боғ ҳудудида қурувчилар томонидан инсон суяклари топилди. Бу ҳақда Nuz.uz'га таяниб Kun.uz хабар берган.
Миллий боғ ҳудудида 13 октябрь куни пойдевор ётқизиш учун чуқур қазилаётган вақтда ишчилар инсон қолдиқлари – скелетни топишган. Қурувчилар бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришди. Суяклар суд-тиббий экспертлари томонидан текшириш учун олиб қўйилди.
Ҳозирда тезкор ходимлар топилган инсон суякларининг келиб чиқиш сабабини аниқлашмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбанинг маълум қилишича, ҳозирги пайтда текширув ўтказилмоқда, унинг давомида экспертлар топилган суякларни текширувдан ўтказишади ва ҳаётдан кўз юмган инсоннинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилиб кўришади. Мутахассислар ўлим сабаби ва вақтини айтишга ҳозирча қийналишмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш