Тошкент шаҳрида пиёдаларнинг йўлнинг қатнов қисмидан кесиб ўтаётган вақтида содир бўлган турли йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Худди шу каби оқибати аянчли тугаган ЙТҲ 21 октябрь куни кечки 18:00 лар атрофида Олмазор тумани, Сағбон кўчасида содир бўлди. Бахтсиз ҳодиса қўлида боласи билан йўлдан ўтаётган аёлни Lacetti автомобили уриб юбориши оқибатида содир бўлган. Йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган она ва бола Сағбон кўчасида жойлашган “Қизил тут” дўкони олдидан йўлни кесиб ўтишга уринган ва уларни машина уриб юборган.
Айни шу дўкон олдида октябрь ойининг бошида ҳам оқибати пиёданинг ўлими билан якун топган ЙТҲ содир бўлган эди. Унда 55 ёшлар атрофидаги шахсни Damas автомобили уриб юборган ҳамда жабрланувчи йўлнинг қатнов қисмига йиқилган. Эркак Spark автомобилининг бампер қисмига илиниб қолгани сабаб судраб кетилган. Фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Пиёдаларнинг йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг навбатдагиси кеча, 22 октябрь куни Тошкент катта халқа йўлининг Ҳасанбой ҳудудига яқин қисмида содир бўлган. Катта тезликда ҳаракатланган Matiz автомобили йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган ўрта ёшлардаги эркакни уриб юборган.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, Сағбонда машина уриб юборган қизалоқ ва аёл шифохонага олиб кетилган, она шифохонада вафот этган. Бундан ташқари, Ҳасанбойда содир бўлган ЙТҲда жабрланган ўрта ёшлардаги фуқаро воқеа жойида вафот этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди