22:52 / 29.10.2017
9 332

2017 йилда дунёда энг кўп қўйилган аёллар исми маълум қилинди

2017 йилда дунёда энг кўп қўйилган аёллар исми маълум қилинди
2017 йилда дунёга келган қизларга қўйилган энг оммавий исм София бўлди. Бундай фикрга babynamewizard.com сайти асосчиси Лаура Уоттенберг келди.

Kun.uz нашрининг хабар беришича, Уоттенберг 48 та давлатда дунёга келган қиз чақалоқлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб чиққан. У София исми оммавийлиги бўйича Россия, Италия, Швейцария, Словения, Мексика, Эстония, Аргентина ва Чилида етакчилик қилганини аниқлаган.

"Мени бундай турли тил ва маданиятга эга давлатларда бир вақтнинг ўзида бир хил янграйдиган исм танлангани ҳайратлантирди", деб айтган Уоттенберг.

Лаура Уоттенберг исмлар бўйича дунёдаги энг таниқли мутахассислардан бири ҳисобланади. Уоттенберг 2005 йилда исмларга бағишланган "The Baby Name Wizard" китобини нашр этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2017 йилда дунёда энг кўп қўйилган аёллар исми маълум қилинди