Бир қанча вақтдан буён чиройли авторақамлар билан боғлиқ янгиликлар эълон қилинмай қўйганди. Бунга сабаб сифатида давлат автомобиль рақамлари учун белгиланган нархлар ҳамманинг ҳам чўнтагига мос эмас эди.
Энди рақамлар учун рақобат йўқ, рақобатлашмоқчи бўлганлар учун онлайн аукцион бор. Ким кўп пул тикса, рақам ўшаники!.
Кеча, 1 ноябрь куни Ўзбекистон товар хомашё биржасидаги онлайн савдоларда яна бир сенсацион янгилик кузатилди. Бунда давлат автомобиль рақами учун супер нарх таклиф этилди. Бу нарх эса 301 миллион 654 минг 338 сўм экани аниқ бўлди.
Самарқанд вилоятига тегишли бўлган 30 777 ААА рақами учун белгиланган бошланғич нарх 15 миллионга яқин бўлсада, аукцион сўнггида бу миқдор қарийб 302 миллионни ташкил этгани қайд этилди.
Автомобиль рақами учун энди фақатгина тўловни тўлиқ тўлаш ва уни олиб кетиш қолди.
Аввалроқ, энг қиммат давлат рақами қарийб 100 миллионга сотилгани ва ушбу рақам юридик шахслар номига расмийлаштириладиган автомобиллар тоифасига кириши ҳақида хабар берган эдик, деб ёзади Qalampir.uz ашри. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди