Давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги арафасида унинг оила аъзолари билан Жиззах Давлат Педагогика институтининг кичик мажлислар залида учрашув ўтказилди, деб хабар қилди Hordiq.uz нашри.
Учрашувда ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси, оила ва хотин-қизлар масалалари йўналиши бўйича ўринбосари, партия фаоллари, Жиззах давлат педагогика институти маънавий-маърифий масалалар бўйича проректор, прфессор, педагоглар ва талабалар ҳамда оммавий охборот воситаси вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда атоқли давлат арбоби, ёзувчи Ш.Рашидовнинг ҳаёт йўли, Ватанимиз равнақи йўлидаги буюк хизматлари хусусида ёшларга маълумотлар берилди. Ш. Рашидов ўзбек халқининг фидойи фарзанди, сиёсий давлат арбоби, шоир ва ёзувчи, унинг ҳаёти ёшларимиз учун ибрат мактабидир, бизга қолдирган маънавий меъросини ўрганиш партиянинг дастурий мақсад вазифаларига ҳамоҳанг ҳисобланади.
Тадбир сўнгида Шароф Рашидовнинг номини мангулиика муҳрланишида муносиб ҳисса қўшиш мақсадида унинг асарларини кўпроқ тарғиб қилиш, ҳаёт йўли тўғрисидаги ҳужжатли фильмларни аҳоли ва ёшлар ўртасидаги тарғиботига жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир деган таклиф ва фикрлар иштирокчилар томонидан билдирилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин