10:13 / 07.11.2017
15 459

Жанубий Кореяда ишлаш учун кимга ва қандай мурожаат қилиш лозим?

Жанубий Кореяда ишлаш учун кимга ва қандай мурожаат қилиш лозим?
​Жанубий Кореяда ўзбек меҳнат муҳожирларининг фаолиятини тартибга солиш, иш квотаси учун белгиланган имтиҳонларни сифатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Комплекс тест маркази (КТМ) 13 ноябрь куни ўз фаолиятини бошлаши маълум қилинди. Агентлик орқали чет элга чиқишни режалаштираётган шаxслар учун дастлабки тест синовлари эндиликда мазкур марказ орқали амалга оширади. Бу ҳақда Агентлик масъул вакили билан суҳбатлашган KUN.UZ мухбири хабар берди.

Синов замонавий дастурий таъминот CBT – Computer Based Testing усули асосида амалга оширилади. Ушбу усул маxсус ишлаб чиқилган дастурий таъминот билан биргаликда талабгорнинг тест синовлари натижаларининг ишончлилигини кафолатлайди, кейинчалик Ташқи меҳнат миграцияси бўйича Агентликка ўтказилишини таъминлайди.

Илғор дастурий таъминот xавфсизлик тизимлари ҳар қандай компьютер ҳужумига қарши xавфсизликни таъминлайди, бу маълумотларнинг узилиш эҳтимолини йўқотишга имкон беради.
«Тест синовлари дипломли администраторларнинг раҳбарлиги остида маxсус жиҳозланган компьютер xоналарида амалга оширилади, бу имтиҳоннинг адолатли ўтказилишини таъминлайди»,​ деб айтади агентлик вакили Kun.uz мухбири билан кечган суҳбатда.

Малакавий EPS-TOPIK синовларнинг саралаш босқичидан ўтиш тамойили:
1. EPS-TOPIK синовларига сараланиш учун ТМММА-Корея синовларидан олдиндаги EPS-TOPIK синовларига ўтиш учун сараланган ва якуний санадан аввал эълон қилинган номзодлар қўйилади. Бунда ТМММА-Корея синовидан ўтган киши кўрсатилган санадан кейин EPS-TOPIK’нинг кейинги синов сессиясига сараланиш учун номзодга айланади.
2. ТМММА-Корея синовлари натижаларининг ҳақиқийлик муддати – синовни топшириш санасидан бошлаб 8 ойни ташкил қилади.
3. EPS-TOPIK синовининг келгуси сессиясига сараланиш очиқ тарзда, қуйидаги жараён орқали ўтказилади:

– Агентлик EPS-Марказ (Корея Р.) билан биргаликда, ТМММА-Корея синовини ўтказиш учун якуний сана ва рухсат берилган иштирокчилар сонини белгилайди ва EPS-TOPIK синовининг келгуси сессиясига саралаш учун эълон қилади.

– Компьютер ТМММА-Корея тестидан ўтган барча шахсларнинг баҳоларини реал вақт ҳисобида якуний санагача таҳлил қилади ҳамда жорий рейтингни шакллантиради. Натижалар реал вақт давомида тест топширган ҳар бир даъвогарнинг шахсий кабинетида эълон қилинади ва унинг жорий жойлашуви асосида мунтазам равишда максимал миқдорда янгилаб турилади.

– Якуний санага келиб, компьютер EPS-TOPIK синовининг келгуси сессияси учун барча шахслар орасидан баҳолари ҳақиқийлик муддатига эга бўлган номзодларни танлайди. Ҳар бир синов иштирокчиси ТМММА-Корея синовидан чекланмаган тарзда ўтиши мумкин, аммо ойига 1 мартадан ошмаган ҳолда. Яъни, ТМММА-Корея синовини топширгандан кейин талабгор​ баҳолардан қониқмаса, у​ корейс тилини янада чуқурроқ ўрганиб, қайтадан ТМММА-Корея синовидан ўтиши мумкин бўлади. Бунда талабгорнинг қўлга киритган энг юқори кўрсаткичи ҳисобга олинади. ​

Ишга талабгор www.ckt.uz сайти орқали тест куни ҳақида маълумот олиши, имтиҳон кунида жой ва вақтини банд қилиш мумкин. Сайт хавфсизлик юзасидан фақат Ўзбекистон ҳудудида фаол ишлайди.
Шунингдек, +99871 2023344; +99871 2023355; +99871 2023366; +99871 202 3388; +99871 202 3399 телефон рақамлари орқали батафсил маълумотга эга бўлиш имконияти мавжуд.

Белгиланган тест куни яқинлашгач, талабгор паспорт ҳужжати билан Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси 138-уй манзилида жойлашган Марказга келиши сўралади. Марказда ўтказиладиган тест хизмати учун 87.500 сўм тўлов амалга оширилиши белгиланган.
Тестга ҳар қандай электрон қурилма, шпаргалкаларни олиб киришга уриниш имтиҳондан четлаштириш билан жазоланади. Тест материалларида корейс тилида ўқиш ва эшитиш кўникмасини синовдан ўтказувчи 30 савол мавжуд. Мазкур шарт учун талабгорга 40 дақиқа вақт ажратилади.

Агар имтиҳон иштирокчиси жавобларни белгиланган муддатдан аввалроқ белгилаб, муваффақиятли натижани қўлга киритса, унинг имкониятлари кенгаяди. Тест натижасини талабгор Агентлик сайт платформасида очилган «шахсий кабинет»и орқали 10 кундан кейин текшириб олиши мумкин.
Шунингдек, натижалардан қониқмаган номзодлар 20 кун ичида шикоят аризаси билан Марказга мурожаат қилиши мумкин. Марказда топширилган тест жараёнида эришилган баллар икки тизимли EPS-TOPIK синовидан ўтишга имконият беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жанубий Кореяда ишлаш учун кимга ва қандай мурожаат қилиш лозим?