"Ўзтрансгаз" АЖ филиали раҳбари Бахтиёр Эшонқулов бошчилигидаги жиноий гуруҳ аҳоли учун мўлжалланган 265 тонна суюлтирилган газни Самарқанддаги хусусий газ қўйиш шохобчаларига 486 миллион сўмга сотиб юборган.
Бу ҳақда uznews.uz хабар бермоқда.
"Ўзтрансгаз" АЖ Сирдарё вилояти филиали масъул ходимлари маҳаллий аҳоли учун мўлжалланган суюлтирилган газ ўғирланиши ҳолати иштирокчилари эканлиги аниқланди.
Сир эмаски, давлатимизнинг айрим ҳудудларида аҳолини табиий газ билан таъминлашда объектив қийинчиликлар мавжуд. Аҳоли эҳтиёжини қондириш мақсадида ушбу ҳудудларга газ газ баллонларда суюлтирилган ҳолатда етказиб берилади.
Сирдарё вилоятининг бир неча туманларида аҳолини газ баллонлари билан таъминлашда узилишлар бўлгач, МХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир натижасида аниқланишича, "Шўртаннефтгаз" корхонаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводидан олиб келинган 265 тонна суюлтирилган газ аҳолига имтиёзли нархларда сотилиши лозим бўлган. Аммо, "Ўзтрансгаз" АЖ филиали раҳбари Бахтиёр Эшонқулов, газ тарқатиш шохобчаси етакчи мутахассиси Элёр Каримов, мазкур шохобчанинг газ қуювчиси Жаҳонгир Султонов, шунингдек, вилоят газ таъминоти бўйича филиал ҳайдовчиси Эркин Бўтаев газни Самарқанд вилоятидаги хусусий газ қуйиш шохобчаларига нақд пулга сотиб юборган.
"Ўғирлик аҳолига тарқатиладиган газ баллонларига камроқ газ қуйиш ҳисобидан ёпилган. Бунинг барчаси Эшонқулов Бахтиёр кўрсатмасига биноан бажарилган", - дея қайд эти "Мирзаобод" газ тарқатиш шохобчаси қуювчиси Жаҳонгир Султонов.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноий иш қўзғатилган.
[media=https://youtu.be/9v9PcnrV-z4] “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”