
Ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш, электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланишга ўтиш мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятининг гарови ҳисобланади.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 8 ноябрь куни “Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”гиқарори қабул қилинди. Ушбу қарор мамлакат миқёсида энергия тежамкор услублар ва технологияларни жорий қилишда муҳим қадам бўлди.
Унга кўра якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари, барча бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда:
- иссиқ сув таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситгич қурилмаларини;
- энергия тежамкор лампаларни мажбурий тартибда ўрнатиш кўзда тутилган.
Ушбу тартиб 2018 йил 1 январдан жорий қилиниши кўзда тутилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар