10:03 / 10.11.2017
8 325

Содир бўлган аянчли ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

Содир бўлган аянчли ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
Транспорт воситасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариш аянчли йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлишига сабаб бўлишини унутмаслик керак.

7 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳудудида йирик ЙТҲ содир бўлди. Унда Nexia русумли автомашина Spark русумли машина билан тунги соат 03:30 ларда тўқнашган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Олмазор туманидаги Шифонур ва Қорақамиш кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган эркак киши, хушёр ҳолатда Nexia русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, маст ҳолатдаги ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган эркак кишининг бошқарувидаги Spark русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Мазкур тўқнашув натижасида Nexia автомашинаси хайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Содир бўлган аянчли ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди