Жисмоний шахслар ҳамда юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЙТТ) тижорат банкларининг конверцион операциялар бўлимларида ўз ҳисобидан чет эл валютасини қўлга киритиш ҳуқуқига эга бўлди.
Бу Марказий банк томонидан тасдиқланган «Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомда белгиланди, дейилади Pv.uz хабарида.
Унга кўра, чет эл валютасини сотиш конверцион бўлимлар томонидан халқаро карталардан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Бунинг учун жисмоний шахс ва якка тартибдаги тадбиркор конверцион бўлимга шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.
Жисмоний шахснинг банк картаси мавжуд бўлмаган тақдирда, конверцион бўлим мутахассиси унга пластик карталар бўлимига мурожаат этиб, ўз номига банк картаси очишни таклиф қилади. ЙТТ чет эл валютасини сотиб олиш учун пул маблағларини ўзининг тегишли ҳисобварағидан ўтказади.
Миллий валютадаги маблағ тижорат банкининг операция бажариладиган кундаги курс бўйича тўлов терминали орқали жисмоний шахсга тегишли банк картасидан ечиб олинади ва унга операция муваффақиятли ўтгани ҳақидаги терминал чекининг асл нусхаси берилади.
Валюта айирбошлаш шохобчасида жисмоний шахслар ва норезидентлардан чет эл валютаси чекланмаган миқдорда сотиб олинади. Амалга оширилаётган барча маълумотлар электрон тизимда қайд этилади.
Чет эл валютасини сотиб олишда операция энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда, операциялар электрон тизимга маълумот киритиш орқали амалга оширилиши шарт. Бунда жисмоний шахслардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва норезидентлардан паспорт талаб этилади.
Шунингдек, бир хорижий давлатнинг нақд валютасини бошқа хорижий давлатнинг нақд валютасига алмаштириш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин