00:17 / 14.11.2017
5 507

МХХ журналистларга "қуллар" етказиб бериладиган каналларни фош этди

МХХ журналистларга "қуллар" етказиб бериладиган каналларни фош этди
"Одам савдоси" йўналиши бўйича тергов материаллари таҳлили маҳаллий уюшган жиноий гуруҳларда бир шаклдан бошқа шаклга ўтиш жараёни ўта фаол тарзда юз бераётганини кўрсатмоқда, деб маълум қилинди Ўзбекистон МХХ томонидан "Одам савдосига қарши кураш" мавзусида ўтказилган брифинг давомида.

"Одам савдоси" йўналиши бўйича тергов материаллари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Қозоғистон, Россия, Туркия, БАА, Осиё-Тинч океани минтақаси (АТР) ва ЕИ дан бўлган уюшган жиноий гуруҳлар иштирокида халқаро тармоққа одам етказиб беришга ихтисослашган маҳаллий уюшган жиноий гуруҳларда бир шаклдан бошқа шаклга ўтиш жараёни ўта фаол тарзда кечмоқда".

МХХга кўра, Ўзбекистон фуқаролари БАА, Туркия, АТР мамлакатлари, АҚШ ва Европа давлатларига асосан Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Озарбайжон ва Украина орқали етказиб берилмоқда. "Жонли товар"ларни чет элга олиб чиқишда сохта виза ва чиқиш стикерлари урилган қалбакилаштирилган миллий ва чет эл паспортларидан фойдаланилмоқда.

Бугунги кунда қуйидаги ноқонуний миграция каналларидан ўта фаол тарзда фойдаланиб келинади:
Тошкент — Шимкент — Олма-ота;
Тошкент — Москва (Новосибирск, Екатеринбург, Қозон);
Самарқанд — Андижон — Ўш — Шаржа — Дубай;
Самарқанд — Москва — Миср — Исроил;
Бухора — Москва — Миср — Исроил;
Тошкент — Ўш — БАА;
Тошкент — Шимкент — БАА;
Тошкент — Қозоғистон — Боку — Истанбул — Бурса (Туркия);
Тошкент — Москва — Баку — Туркия;
Тошкент — Рига — Швеция — Норвегия;
Тошкент — Москва — Шарқий ва Ғарбий Европа давлатлари;
Тошкент — Москва — Канада;
Тошкент — Истанбул — АҚШ;
Тошкент — Қозоғистон — Непал — Ҳиндистон;
Тошкент — Қирғизистон ёки Қозоғистон — АТР мамлакатлари.

Шу тариқа, Ўзбекистон МХХ Бухоро вилояти Бошқармаси куч ходимлари ёш қизларни жинсий эксплуатация қилиш мақсадида Банкок (Таиланд)га олиб чиқиб кетаётган Ўзбекистон фуқаролари Л.Сафоева ва Н.Усмоноваларнинг фаолиятига чек қўйишди.

"Жонли товар"лар чет элга "Тошкент-Киев-Банкок" маршрути бўйича олиб кетилган. Украинага келган қурбонларни ўша мамлакат фуқароси кутиб олган ва Киев шаҳри аэропорти чегара хизматида фаолият юритувчи рафиқаси ёрдамида ўзбекистонлик аёлларни Таиландга юборишни таъминлаган.

МХХ органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Л.Сафоева ва Н.Усмоноваларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, суд қарори билан улар узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилдилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МХХ журналистларга "қуллар" етказиб бериладиган каналларни фош этди