
Бутунжаҳон иқлимшуносларининг баёнотига кўра, бу йил инсоният тарихидаги энг иссиқ йиллардан бири бўлиши мумкин. 2017 йил турли бўрон, тошқин, қурғоқчилик ва жазирамага бой бўлди. Мазкур иқлим ўзгаришларининг барчаси атмосферага чиқарилаётган ис гази миқдорининг кескин ошиб кетгани ва дарё ҳамда океан сувларининг оксидланиш даражаси юқори эканлиги билан боғлиқ.
Яқинда Бонн шаҳрида ўтказилган БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланган 23-конференциясида шу ҳақида маълум қилинган. Унда иштирок этаётган иқлимшуносларнинг баёнотига таянадиган бўлсак, охирги 10 ой давомида ер юзида глобал ҳарорат Цельсий шкаласи бўйича 1,1 даражага кўтарилган. Бу ҳарорат ўзгаришини Европа, Шимолий Африка ҳамда Россия фуқаролари, айниқса, кучли ҳис этишди. Бироқ бу йил 2016 йилги рекордга чиқа олмаймиз. Чунки ўтган йили Эль-Ниньо аталмиш иқлимий бало таъсирида эдик. Агар уни ҳисобга олмайдиган бўлсак, жорий йил рекорд даражадаги иссиқ йил бўлади, деб ҳисоблаш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар