
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Валюта қимматликлари сотилган ҳудуд сифатида Тошкент шаҳрини алоҳида қайд этиш зарур. Ушбу ҳудудда умумий валютанинг учдан бири сотилган.
Марказий банк мутахассислари маълумотига кўра, Ўзбекистон миқёсида банкларга сотилаётган валюта қимматликларининг 29 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келади.
Бу жараён Фарғона вилоятида 11 фоизни, Самарқанд ва Андижон вилоятларида 9 фоизни ташкил этади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотилаётган хорижий валютанинг 98 фоизи АҚШ долларига тўғри келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар