
11 ноябрь куни “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатилган “Учбурчак” ток-шоусида намойиш этилган 4 ёшли қизнинг ўз отаси томонидан калтакланиши видеоси кўпчиликнинг кўз ёшига сабаб бўлди.
Фарзандини катлаклаётиб, буни видеога олган ота 4 яшар қизалоғига қарата шундай гапларни айтган:
“2 йилдан бери сенларни ким боқяпти? Менга керакмисан сен? Керакмассан. Онангга керакмисан? Онанг қаерда? 2 йилдан бери келдими, сенга шоколад олиб бердими?”, дея дўқ урган!
Норасида қизча эса “Йўқ сизга керакмасман, ҳозир кетаман, урманг” дея олган, холос. Ушбу видео интернетда тарқалганидан бироз вақт ўтиб ўз боласини калтаклаган ва буни суратга олган отанинг ИИБ ходими экани ва мазкур ҳолат сабаб ишдан кетгани маълум бўлди.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда норасида гўдагига кучини кўрсатган отанинг суратлари пайдо бўлди.

Иш терговга оширилгани сабаб исм-шарифи маълум қилинмаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, қизча хозир хорижда онаси билан бирга яшамоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар