17:10 / 16.11.2017
7 218

Автокредитлар берилиши мижозларнинг тўлов имконияти пастлигидан тўхтатилди

Автокредитлар берилиши мижозларнинг тўлов имконияти пастлигидан тўхтатилди
Банк вакиллари қайд этганидек, жорий йилнинг биринчи 6 ойида тижорат банклари йирик миқдорда автокредитларни берган. Шу жиҳати муҳимки, Марказий банк томонидан автокредитларнинг тижорат банклари томонидан бериш ёки берилмаслигига оид ҳеч қандай тақиқловчи меъёрий ҳужжат чиқарилмаган. Яъни тижорат банклари мижозларига ўзининг молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда кредитлар ажратишда мустақил ҳисобланади.

Тахминан июль ойларидан банклар ушбу кредитни беришни қисқартирди. МБ таҳлилига кўра бунинг асосий сабаби автомобиль сотиб олувчиларнинг харид қобилияти яхши эмаслигидир. Бу автокредит берилишининг биринчи, иккинчи ойлариданоқ кўзга ташланган.

“Мисол учун, битта автомобилнинг ўртача нархи 80 млн сўм бўлса ва у 3 йилга кредитга берилса, ойлик тўлови 3 млндан ориқ суммани ташкил қилади. Бу, ўз навбатида, тўлов билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарган, чунки аҳолининг ўртача ойлик миқдори бу суммага етмайди”, – дея мисол келтирди банк вакили.

Қўшимча контракт эвазига ўқишга кирганлар учун кредит бериш ёки берилмаслигига Отабоев салбий жавоб қайтарди.
“Таълим кредити талаба сафига қўшилганларга ажратилади. Шу йилнинг ўзида 15 мингдан ортиқ талабага 75 млрд сўм атрофида таълим кредитлари имтиёзли шартлар асосида ажратилди.

Қўшимча тўлов асосида кейинчалик талаба бўлганлар, ҳали талаба деб ҳисобланмаганлиги учун, уларга таълим кредити берилмайди.

Қўшимча контрактнинг тўлов суммасини кичик деб бўлмайди. Ушбу суммаларни кейинчалик кредит қилиб олиш, кейин уларни қайтариш билан боғлиқ муаммолар ҳам келиб чиқишини инобатга олишимиз керак. Бундан ташқари, бу талба ва уларнинг ота-оналарига ҳам оғирлик туғдириши мумкин”, – дейди у.

Манба: erkak.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автокредитлар берилиши мижозларнинг тўлов имконияти пастлигидан тўхтатилди