2017 йилнинг 7—16 ноябрь кунлари Халқаро валюта жамғармаси миссияси Ўзбекистон расмий органларининг иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш бўйича режаларини муҳокама қилиш ва макроиқтисодий параметрларни аниқлаштириш учун Тошкентда бўлди, деб ёзади UzDaily.
Миссия расмий органлар томонидан макроиқтисодий барқарорликнинг анча самаралироқ асосларига ўтиш ва иқтисодиётдаги инвестициявий иқлимни яхшилаш бўйича ишлар Ўзбекистон Президенти томонидан ишлаб чиқилган стратегияга мувофиқ амалга оширилаётганини ижобий баҳолади. Миссия ушбу йўналишдаги биринчи муҳим қадам валюта бозорининг либераллаштирилгани бўлганини таъкидлади.
Расмий органлар кўпчилик нархлар либерализациясини амалга ошириш, давлат корхоналари реструктуризациясини ўтказиш, шунингдек, халқаро савдони ривожлантириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш йўлида қолган тўсиқларни бартараф қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Миссия ислоҳотлар жараёнида кейинги қадамлар инвестиция иқлимини яхшилашга ва аҳолининг заиф қатламлари ҳимоясини таъминлашга қаратилиши кераклигини қайд этди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди