date
views 8 533

Чилонзор туманидаги фоҳишахона фош этилди

Чилонзор туманидаги фоҳишахона фош этилди
2017 йилнинг 14 ноябрь куни тахминан соат 21:00 ларда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар вакиллари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида муқаддам судланган Каримов Камолиддин Саидкамолович, Чилонзор тумани, 5-15-11 хонадонда фоҳишахона сақлаб, 200 минг сўм маблағ эвазига фуқаро “У” ва “К”ларга ахлоқсизлик ишлари билан шуғулланишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чилонзор туманидаги фоҳишахона фош этилди