Эр-хотиннинг ҳар кунги ўзаро жанжаллашишига кўникиб қолган қўшнилар навбатдаги жанжал бир кишининг ҳаётига зомин бўлишидан бехабар эдилар.
Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида рўй берган ҳодиса оқибатида бир оила завол топди.
Маст ҳолда уйга келган эр қўлига пичоқ олиб, аёлининг дуч келган жойига урган. Кайфи тарқагач қилмишининг оқибатидан қўрққан эр жасадга бензин сепиб ёқиб юборган.
Қўни-қўшни, маҳалла-кўй эр-хотиннинг ўзаро низосига бефарқ қарамаганида, уларнинг муаммосига ечим топишга кўмаклашганда бу мудҳиш воқеа содир бўлмасди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 10 ойида содир этилган қотиллик жиноятларининг 165 таси эр-хотин ва қайнона-келинлар ўртасида, 66 таси қўни-қўшнилар ўртасида оддийгина маиший келишмовчиликлар оқибатида келиб чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида содир бўлган яна бир жиноят тўғрисида "Видео: Ҳовлисида кафансиз кўмилган эр ёхуд қотилликни “яширган” лапарлар..." номли мақола эълон қилган эдик. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш