Ўзбекистон Республикаси олтин, уран, мис, калий тузлари, фосфорит ва каолин каби бир қатор муҳим фойдали қазилмаларнинг захиралари ҳамда ресурслари бўйича дунёдаги ўнта етакчи давлатдан бири ҳисобланади. Олтин ва уранни ишлаб чиқариш бўйича республика жаҳонда етакчи ўринларга эгадир.
Корея Республикасига юқори даражадаги ташриф доирасида, Давлат геология қўмитаси томонидан кореялик шериклар билан 4 та олтин объектини геологик ўрганиш ҳамда ўзлаштириш бўйича келишувларга эришилди. Бошланғич босқичда салоҳиятли майдонларда фойдали қазилмаларнинг янги конларини аниқлаш учун 10 млн. доллар миқдорида Корея инвестицияларини йўналтириш назарда тутилмоқда.
«Shindong Resources» компанияси билан Навоий вилоятидаги Саутбой вольфрам конини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш давом эттирилади. 2018-2019 йилларда яратилаётган ишлаб чиқаришнинг хомашё базасини ошириш бўйича, шунингдек, лойиҳанинг умумий миқдори 3 млн. доллар бўлган банк техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишга оид ишларни бажариш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, «HANJIN D&B» таниқли компанияси билан республика ҳудудида 15 та замонавий гидрофицияланган бурғилаш қурилмаларини геология ва нефтгаз соҳалари корхоналари модернизацияси учун ишлаб чиқаришга келишиб олинди. Шу билан бирга, алоҳида қисмлар ва деталларнинг маҳаллийлаштирилиши 50 фоизга қадар етказилади деб хабар беради Kun.uz.
Шу билан бирга, геологик соҳа бўйича кадрлар малакасини ошириш мақсадида Кванжу шаҳридаги Чоннам Миллий Университети билан келишувга эришилди. У қалин илмий-техник ҳамкорликни назарда тутади. Ушбу келишув ҳар икки давлатнинг геология соҳасидаги илм-фан ва техника ривожига туртки беради.
Келишув Геология ва минерал ресурслар бўйича Давлат қўмитаси раиси Бобур Исломов ҳамда Чоннам Миллий Университети президенти Byungseok Jeong томонидан имзоланди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш