Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлди.
Айнан мазкур давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатларининг 25 йиллиги ҳам муносиб тарзда нишонланди.
Кореянинг KTV канали Facebook саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи акс эттирилган махсус видеолавҳани жойлади. Унда икки мамлакат президенти бир-бирига илиқ муносабат билдириб, давлатлар ўртасидаги муносабатлар катта ҳурмат ва ишончга асосланганини таъкидлашган.
Мун Жэ Ин, Жанубий Корея Президенти:
"Президент Мирзиёев билан илк бор учрашиб турган бўлсам ҳам, худди эски қадрдонлардек бемалол, яқиндан суҳбатлашдик. Уларнинг иккинчи фарзандлари оиласи билан Кореяда бир неча йиллар яшагани ва набиралари ҳам Кореяда туғилгани, корейс тилини яхши билиши ҳақида эшитиб, жуда хурсанд бўлдим.
Ўзбекларда "Биринчи марта учрашган одам - таниш, иккинчи марта кўришганда одам - дўст, учинчи марта учрашганда эса бир оилага айланади", деган мақол бор экан. Келаси сафар Президент Мирзиёев билан кўришганимизда бир оилага айланaмиз, деб ўйлайман.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти:
"Икки давлат ўртасида тарихий илдизлар мавжуд бўлиб, у давом этмоқда. Ҳаттоки, бизнинг оиламизда ҳам набирамнинг Кореяда дунёда келгани ҳам кўп нарсани англатади.
Корейс мақолига кўра, "Қийин вазиятда топилган дўст - чинакам дўстдир". Бу бизнинг ўзбек халқ мақолига жуда ҳам ўхшайди: "Дўст бошга кулфат тушганда билинар". Бугунги кунда Ўзбекистонда 200 мингдан ортиқ корейс яшайди. Улар ўзларига иккинчи Ватанни кашф этишди, юртимизнинг муносиб ўғил-қизлари, биз чиндан-да фахрлана оладиган қадрли фуқароларига айланишди". «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади