2017 йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-антитеррор” тадбири жараёнида, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Саёҳат” меҳмонхонаси ёнида, 1973 йилда туғилган, Қирғизистон Республикаси фуқароси, Қирғизистон Республикасида жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган Абдураҳмонов Соибжон Маҳмуджонович қўл олинди.
С.М.Абдураҳмоновдан ўзининг номига расмийлаштирилган ва бир дона ўзининг сурати туширилган, лекин бошқа шахснинг анкета маълумотлари кўрсатилган Россия Федерациясининг фуқаролик паспорти расмийлаштириб олинган.
Ушбу фуқаро билан олиб борилган суриштирув жараёнида, ўзининг фотосурати туширилган, лекин бошқа шахснинг анкета маълумотлари киритилган Россия Федерациясининг фуқаролик паспортини Россия Федерациясининг Омск шаҳрида қалбакилаштирганлиги, ушбу паспортдан МДХ давлатларида фойдаланганлиги аниқланган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарида айтилишича, 2017 йилнинг 25 ноябрь куни С.М.Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББга қарашли 1-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиб, ҳозирда уни Қирғизистон Республикасига этап қилиш чоралари кўрилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади