22:47 / 27.11.2017
8 916

25 декабргача Тошкентда “тунги рейд” ўтказилади

25 декабргача Тошкентда “тунги рейд” ўтказилади
Аввал хабар берганимиздек, бугун соат 16:20да Тошкент шаҳар ИИББ матбуот конференцияси залида, ОАВ ходимлари учун навбатдан ташқари матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқарма бошлиғи Дониёр Тошхўжаев Пойтахт ҳудудида жиноятларни барвақт аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш мақсадида, жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан 25 декабригача кенг қамровли “Тозалаш-Антитеррор” комплекс умумпрофилактик ва тезкор тадбирлари ўтказилишини маълум қилди.

Шу жумладан, Дониёр Тошхўжаев икки кун аввал соат 23:30 да, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор туманида ўтказилган “Тозалаш-антитеррор” тадбири давомида, “JAGUAR”, “SHABNAM” ва “DON” кафеларидан жами 45 нафар фуқаро шахсини аниқлаш мақсадида туман ИИБ га олиб борилиб текширилгани ва улардан 16 нафари фоҳиша аёллар эканлиги аниқланганини айтиб ўтди.

Дониёр Тошхўжаевнинг таъкидлашича, Пойтахтда жойлашган 960 та кафе-бар ва ресторанларнинг барчасида белгиланган муддатгача жиноятни олдини олишга қаратилган тадбир ўтказилиши мумкин.

Бундан бирор кафе, ресторан ёки тунги клуб мустасно бўлолмайди.

Биз бу тадбир давомида ҳар қандай жиноятни олдини олишга, уни бартараф этишга ҳамда унга қарши курашишга ҳаракат қиламиз ва бу йўлда ҳеч нарса тўсиқ бўлолмайди, дейди Дониёр Тошхўжаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 25 декабргача Тошкентда “тунги рейд” ўтказилади