
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Бангкок (Таиланд) ва Куала-Лумпур (Малайзия) шаҳарларига қўшимча авиақатновларни жорий этмоқда.
Авиакомпания сайтида жойлаштирилган маълумотларга кўра, Тошкентдан Куала-Лумпурга парвоз 2017 йил 25 декабр ҳамда 2018 йил 4 январь куни амалга оширилади. Шу йилнинг 26 декабри ҳамда келаси йилнинг 5 январида ортга қайтилади.
2017 йил 29 декабри ва 2018 йил 5 январида Тошкент-Бангкок йўналиши бўйича қўшимча парвозни амалга оширади. Бангкокдан 30 декабрда ва келаси йилнинг 6 январида қайтилади.
Парвозлар замонавий ва қулай Боинг-767 самолётларида амалга оширилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар