Бугунги кунда божхоначилар томонидан божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш борасида мунтазам саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2017 йил 20 ноябрь куни “Самарқанд - аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан амалдаги тартибларни қўпол равишда бузиб, нақд хорижий валюталарни ноқонуний йўл билан олиб чиқишга уринган божхона қоидабузарлик ҳолати фош қилинди.
“Самарқанд-Санкт-Петербург” авиарейси билан учиб кетаётган йўловчилардан бири самарқандлик М.Ҳайдаров (исм-шарифи ўзгартирилган) шахсий кўрикдан ўтказилганда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровлар вақтида маълум қилинмаган жуда кўп миқдордаги яъни, 9420 АҚШ доллари ва 325 880 Россия рублини багаж сумкасининг ичидаги кўк рангли эркаклар спорт кийимига ўралган қора рангли “Jeep Buluo” номли қўл сумкасига бекитганча олиб ўтишга урингани аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки Самарқанд бўлимининг экспертиза далолатномасига кўра, фуқаро М.Ҳайдаровдан олинган Россия рубли ва АҚШ доллари банкноталари ҳақиқий деб топилиб, уларнинг умумий миқдори қарийб 121 млн сўмни ташкил этган.
Ҳозирда, мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.Ҳайдаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 240-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва нақд чет эл валютаси олиб кирилиши ва олиб чиқилиши устидан назорат жисмоний шахслар божхона чегарасини кесиб ўтаётганда божхона органлари томонидан амалга оширилади.
Амалдаги тартибларга мувофиқ, республикамизда резидентларга 2000 АҚШ доллари эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни йўловчи божхона декларациясида ёзма қайд этиш шарти билан эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади. Бундан ортиқ миқдордаги нақд валюталарни олиб чиқиш учун эса ваколатли банклар ёки Марказий банкнинг ўрнатилган тартибдаги рухсатномаси талаб этилади.
Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизматига кўра, Норезидентларга эса Ўзбекистонга кириб келаётганда ўзи билан олиб келган ҳамда божхонага тақдим этилган йўловчи божхона декларациясида қайд этилган миқдордаги хорижий валютани олиб чиқишларига рухсат этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди