Фоҳишаликка ижарага берилган хонадон фош этилди

  • 29-11-2017, 12:00
  • 1 889
  • Жамият
  • Фоҳишаликка ижарага берилган хонадон фош этилди
    Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан “Тозалаш-Антитеррор” тадбири ўтказиш жараёнида Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 2-уй, 28-хонадон текширилди.

    Холислар иштирокида олиб борилган тадбир давомида фуқаро 1995 йилда туғилган Тарасов Игорь Семенович, ўзига тегишли бўлган юқорида кўрсатилган хонадонини фуқаролар Ким Светлана Радионовна (муқаддам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190 ва 223 моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилган) ва Байшагина Лилия Витальевналарга фоҳишалик билан шуғулланишлари учун ижарага берганлиги ҳамда бунинг эвазига улардан 250 минг сўм миқдоридаги пулларни олганлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Игорь Тарасовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

    Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, Шунингдек Светлана Ким ва Лилия Байшагинага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, туман Ички ишлар бошқармасига олиб борилганлар.

    » » Фоҳишаликка ижарага берилган хонадон фош этилди