
Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳри ИИБ томонидан шаҳар ҳудудидаги «Чилонзор буюм бозори» ва «Ўрикзор» бозорларига харидор сифатида келганларнинг ўғрилик содир этиш ҳодисаси қайд этилди. Бу ҳақида «Огоҳ» газетаси саҳифаларида маълум қилинган, деб ёзади «Kun.uz».
1987 йилда Самарқандда туғилган Ботир Махсудов исм-шарифли фуқаро Тошкентга ишлаш мақсадида келган эди. Аммо бозорларни айланиб юриб, унда осон пул топиш фикри туғилиб қолади. Шу тариқа «Абу Сахий» расталари бўйлаб, харидор қиёфасида кезган Ботир Махсудов дўконлардан бирига етганида, қулай имкониятга дуч келади. Эгаси қўшни дўконлардан бирига кириб кетишини пойлаб турган жиноятчи, қаровсиз қолган дўкондан 1 млн сўмлик 20 дона эркаклар жемферини олиб, кўздан ғойиб бўлади.
Яна бир шунга ўхшаш ҳодиса эса, «Ўрикзор» бозорида содир этилган. 1961 йилда туғилган тошкентлик фуқаро Робия Зоирова «Ўрикзор» кийим бозорида сотувчиларни чалғитиб, латта-путталар ўғирлашни ўзига одат қилиб олгани маълум бўлди.
Айни пайтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган ҳар икки фуқаро жиноий жавобгарликка тортилган.
фото: Kun «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар