Савол:От гўштининг ҳукми қандай? Уни еса бўладими?
Жавоб:Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. От гўшти истеъмоли борасида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Имом Шофеъий ва жумҳур уламолар наздида от гўштини ейиш мубоҳ, унинг бирон кароҳати йўқдир.
Абу Ҳанифа умрларининг охиригача от гўштини ҳаром, деб фатво бериб келганлар. Вафотидан уч кун бурун бу фатвосини ўзгартириб, от гўштини халол деб фатво берганлар. Бинобарин, кейинги мужтаҳид ва уламолар тўрт мазҳабда ҳам от гўшти халол деб эълон қилганлар.
Жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) отлар ҳарбий мақсадда зарур бўлиб тургани боис, уларни вақтинчалик сўйили, гўшти ейилишидан қайтарганлар. Кейинчалик эса, руҳсат берганлар.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар куни эшаклар гўштидан қайтардилар ва отлар гўштига рухсат бердилар” (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Доримий ва Аҳмад ривояти).
Мана шу ривоятда эшак гўштини ейиш мумкин эмаслиги, от гўшти истеъмолига рухсат этилгани очиқ-ойдин баён қилинмоқда.
عَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ أَبِي بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَتْ: نَحَرْنَا عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَرَسًا فَأَكَلْنَاهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ وَابْنُ حِبَّانَ وَالدَّارَقُطْنِيُّ.
Асмоъ бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида отни сўйиб истеъмол қилганмиз” (Бухорий, Муслим, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Дорақутний ривояти).
Асмоъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида Мадинадалигимизда бир отни сўйиб егандик” (Бухорий ва Доримий ривояти).
Яна Асмоъ бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида бизнинг бир отимиз бўларди. У (касаллик ё қарилик сабаб) ўлай деб қолганида уни сўйиб егандик” (Дорақутний ривояти).
Мана шу ривоятдан отнинг асли ҳаром эмаслиги, балки жиҳодларда зарур бўлгани учун бир муддат ҳаром қилингани, кейинчалик уни ейишга рухсат берилгани маълум бўлади.
عَنْ هِشَامٍ عَنْ الْحَسَنِ قَالَ: كَانَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْكُلُونَ لُحُومَ الْخَيْلِ فِي مَغَازِيهِمْ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ.
Ҳишом Ҳасандан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари ғазотларда от гўштини истеъмол қилардилар” (Ибн Абу Шайба ривояти).
Салафлардан Абдуллоҳ ибн Зубайр, Фазола ибн Убайд, Анас ибн Молик, Асмоъ бинти Абу Бакр, Сувайд ибн Ғафала, Алқама, Асвад, Ато, Шурайҳ, Саид ибн Жубайр, Ҳасан Басрий, Иброҳим Нахаъий ва Ҳаммод ибн Сулаймондан от гўштининг мубоҳлиги собит бўлган.
Такрор бўлса ҳам айтамиз, от гўштининг макруҳ дейилишига сабаб унинг нопоклиги эмас, балки уруш ва кундалик эҳтиёжлар учун ўта зарур бўлганлигидир. Агар отлар сўйилишига рухсат бериладиган бўлса, душман билан бўладиган жангларда отлар етишмаслиги кузатилган, деҳқончилик ва бошқа соҳаларда ишчи отларга эҳтиёж сезилиши мумкин.
Отнинг асли пок эканига отнинг закоти борасидаги уламолар фикри ҳам мисол бўлади. Отнинг закоти хусусида турли қавллар айтилган. Аммо бирон киши “от нопок нарса, уни боқиш ва закот чиқариш жоиз эмас”, демаган.
Демак, жумҳур уламолар наздида от гўштини ейиш жоиз. Бу ҳақида сариҳ ва саҳиҳ ривоятлар собит бўлган.
Манба: muxlis.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди