Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бу йил синов тариқасида Ўзбекистонда 11 йиллик таълим қайтадан жорий қилинган эди.
Президентнинг ташаббуси билан энди мактабларда тайёрлов курслари очилади. Яъни мактаблар ўн йиллик бўлиб, мактаб ёшидаги бола бир йил олдин мактабга тайёрланади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тантанали маросимдаг нутқида айтиб ўтди.
Президент таълимдаги ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, “Мактабгача таълим тизимига янгича ёндашиш бугунги куннинг талабидир”, дейди.
“Юртимизнинг барча жойларида, энг олис ҳудудларида ҳам мактабгача, таълим муассасаси ташкил этилади. Бу энг аввало оналар учун муҳимдир. Улар фарзандининг сифатли тарбия олиши, мактабга тайёрланиши учун биринчи ўриндаги вазифадир. Қолаверса, боғчага бормаган бола билан борган боланинг ўртасида катта фарқ бўлади”, деб қўшимча қилади давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
Зеленский: «ЕИ ва АҚШ билан биргаликда урушни 2025 йилда тугатамиз»
Олимлар Россия томон учаётган 70 сантиметрли астероидни аниқлади
Лондонда “Хамса” асарининг ноёб қўлёзмаси топилди
Гвардиола "Ливерпуль" мухлисларининг "Эрталаб сени истеъфога чиқаришади!" деб қичқиришига қандай жавоб берди?
Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?
WBO рейтинги янгиланди. Исроил Мадримов илк бор рейтингдан жой олди