09:30 / 13.12.2017
7 114

Тошкентда “профессионал” ўғри қўлга олинди

Тошкентда “профессионал” ўғри қўлга олинди
2017 йилнинг 17 ноябрь куни тахминан соат 14:00 да номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яшнобод тумани ҳудудида фуқаро Дурбек Маҳмудович Жамиловнинг хонадони эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, 1млн 650 минг сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, мазкур жиноятни Мирзакаримов Мансур Мирсаидович содир этганлиги аниқланган.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот гуруҳи хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда “профессионал” ўғри қўлга олинди