
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йилда дам олиш кунларини тартибга солишга оид фармон имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев фейсбукдаги саҳифасида ёзган.
Фармонда Янги йил байрами арафасида 5 кун кетма-кет дам олиш куни белгиланиши мумкин.
Яъни, 2 январь куни дам олиш куни деб эълон қилинади, 6 январдаги дам олиш куни эса 3 январга кўчирилади.
Шунда қуйидагича кетма-кет 5 дам олиш куни пайдо бўлади:
30-31 декабрь – шанба-якшанба;
1 январь – Янги йил байрами;
2 январь – қўшимча дам олиш куни;
3 январь – шанбадан кўчирилган дам олиш куни.
Ўз навбатида, 6 январь, шанба куни иш куни деб, эълон қилинади.
Бу Фармон ҳафтасига расман 5 кун ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли бўлади. Шанба куни расман ишлайдиган ходимлар учун эса 3 кун кетма-кет, яъни 31 декабрь ва 1-2 январь кунлари дам олиш бўлади.
Шунингдек, мазкур фармон билан қолган байрамлар арафасида ҳам қўшимча дам олиш куни эълон қилиш ёки иш кунини кўчириш эвазига ана шундай кетма-кет дам олиш кунлари ташкил қилиш назарда тутилмоқда. Хусусан:
8 март арафасида 4 кун;
9 май арафасида 5 кун;
1 сентябрь арафасида 4 кун дам олиш куни бўлиши мумкин.
Қурбон ва Рамазон Ҳайити байрамларининг куни белгиланишига қараб худди шу каби кетма-кет дам олиш кунлари эълон қилиниши ҳам мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар