21:45 / 15.12.2017
16 856

“Биринчи хоним”ликнинг бир йили

“Биринчи хоним”ликнинг бир йили
“Ўзбекистоннинг биринчи хоними” – Зироатхон Ҳошимовани кўпгина нашрлар шундай аташмоқда.

“Биринчи хоним” атамаси аслида илк бор АҚШ президентларининг рафиқаларига нисбатан ишлатилган. Кейинчалик эса бу бошқа давлатларда ҳам оммалашган ва ҳозирга келиб президентларнинг рафиқасига айнан шундай мақом берилади. Зироатхон Ҳошимова биринчи хоним сифатида Президентга кўпгина расмий ташрифларда ҳамроҳлик қилди.

Нашрлар эса унинг расмий учрашувлардаги кўркам ва шу билан бирга сипо кўринишини кузатиб, шарҳлаб бормоқда. Ўзбекистоннинг биринчи хоними ҳақида одамлар фақатгина илиқ фикр-муносабатлар билдирмоқда.

Зироатхон Ҳошимованинг табиий гўзаллиги ва ҳар бир учрашув учун танлаган либослари илиқ қаршиланмоқда. Бир сўз билан айтганда биринчи хонимнинг ташқи кўриниши ва юксак диди нозик жинс вакилларининг диққат марказида бўлиб келмоқда.

Қуйида Зироат Ҳошимованинг бир қанча расмий учрашувлардаги суратларидан тақдим этамиз.






arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Биринчи хоним”ликнинг бир йили