15:38 / 16.12.2017
5 963

Отдан тушсаям, эгардан тушгиси келмаган собиқ ҳуқуқ посбони

Отдан тушсаям, эгардан тушгиси келмаган собиқ ҳуқуқ посбони
Б.М. жорий йилнинг март ойи ўрталарида Чилонзор туманида жойлашган “Олмазор” метро бекати ёнидаги умумий овқатланиш шохобчасида фуқаро Н.Х. билан учрашади. Навбатдаги фирибгарликни режалаштирган «уддабурон» Н.Х.ни мансабдор танишларига маълум миқдорда "ҳақ бериш" эвазига ички ишлар тизимига ишга жойлаштириб қўйишга ваъда қилади ва алдов йўли билан Н.Х.нинг 500 АҚШ доллари ва 200 минг сўмини қўлга киритади, деб ёзмоқда Kun.uz.

Шу йилнинг апрель ойи ўрталарида эса фирибгар худди шу умумий овқатланиш шохобчасида фуқаро У.Р. билан учрашади. Унга ҳам ички ишлар тизимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, алдов йўли билан У.Р.нинг 1 минг АҚШ доллари ва 300 минг сўмини олади.

Орадан вақт ўтади. На ваъдадан, на ишдан дарак бўлади. Алдовлардан тоқати тоқ бўлган жабрланувчи Н.Х. воқеа юзасидан ички ишлар идораларига хабар беради.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг очиқ сайёр суд мажлисида мазкур жиноий иш кўриб чиқилди.

Судланувчи муқаддам ички ишлар идоралари тизимида ишлаган, ҳозир нафақага чиққан шахс бўлиб чиқди. Б.М. муқаддам ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш жиноятини содир этганлиги учун судланган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, яна қасддан фирибгарлик жиноятини содир қилиш йўлига ўтган.

Судланувчи Б.М.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан узил-кесил 5 йилу 7 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Отдан тушсаям, эгардан тушгиси келмаган собиқ ҳуқуқ посбони