Шавкат Мирзиёев бугун, 22 декабрь куни Олий Мажлис палаталарига мурожаатида Ўзбекистоннинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, хорижий сармоялар ва чет эллик сайёҳларни кенг жалб этиш Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналарининг асосий вазифаларидан бўлиши кераклигини таъкидлади.
“Барча элчилар эшитсин, Янги йилдан бошлаб иш услуби ўзгаради. Агар ҳар ҳафтада инвестиция бўйича аниқ таклифларни бермаса, Ўзбекистонга ҳеч бўлмаганда 10 нафар турист жўнатмаса бундай элчи бизга керак эмас. Сайёҳлик ҳам – инвестиция. Ташқи ишлар вазири ҳафтада икки марта элчилар билан гаплашиб, нечта сайёҳ келади, қандай инвестиция киритилади, элчи қайси заводларга борди, қайси маҳсулотлар арзон, қандай технология олиб келса бўлади, мана шуларни муҳокама қилиши керак”, дейди Президент.
Видеоконференция алоқа шаклида ўтган мажлисда Ўзбекистоннинг бутун дунёдаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари ҳам қатнашди.
Ўзбекистоннинг Хитой, Жанубий Корея, Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчилари алоқага чиқиб, Президентнинг ташрифларидан сўнг ушбу мамлакатлар билан ҳамкорлик янада фаоллашганини, қўйилаётган вазифалар асосида элчихоналар фаолияти янгича мезонлар асосида ташкил этилаётганини қайд этди.
Президент ушбу йиғилишда бир кишига миннатдорлик билдирди. У ҳам бўлса Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бахтиёр Саидов бўлди.
Президент Саидовнинг ҳисоботини эшитиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида амалга ошираётган саъй-ҳаракатларига миннатдорлик билдирди.
Маълумот учун, Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси сифатида жорий йилнинг июль ойи охирида иш бошлаган эди. Бунгача “Ўзбекенгилсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари–бош менежери лавозимида ишлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди