Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш комиссияси ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаатномасида маълум қилди.
“Мен бир фикрни такрорлашдан чарчамайман: халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолатни ҳаётимизда том маънода қарор топтириш энг асосий вазифамизга айланиши шарт. Ўтган бир йил давомида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Хусусан, судлар тузилмасини ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ҳеч қайси ҳокимият бўғинига бўйсунмайдиган орган – Судьялар олий кенгаши ташкил этилди. Кенгаш томонидан судьяликка номзодларни танлаш ва тайинлашда таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилди.
Нима учун мен буни бир йил репетиция қилдим? Мана, менга олиб келади – судга қўл қўйиш учун. Мен қандай унга қўл қўяман, у уч ойдан кейин коррупцияга аралашиб кетмоқда. Шунинг учун мана Судьялар олий кенгаши бўлди. Лекин, менга олиб келади, барибир мен уни кўраман. Мен уни қаердан танийман? Роса мақтайди. Мен Олий суднинг раиси ва унинг муовинларидан мутлақо норозиман. Уч ойни ичида тўртовингни ҳам ишдан оламан. Сен ўйлама – сайлади-ю қўяди, деб. Йўқ, менга халқ ваколат берган, бошқа ҳеч ким эмас. Сизларнинг оёғингиз ердан узилса, мен инсофли, деб қўйганман ўша ерга. Дафтарда олиб келиб, плюс-минус қилиб бераётганини мен ҳам эшитмоқдаман. Ўртоқ Исмоилов, у ўйинларни йиғиштиринг. Умринг узоқ бўлмайди. Ахмедбаевнинг ҳамма генералларини қайтиб олиб, биласан қаерда юрибди ҳозир. ИИВ вазири. Сотқинлиги учун, хиёнатчилиги учун. ИИВнинг вазири шундай хиёнатчи бўлиб, бир-иккита тўдага қўшилгани учун мен унинг Ўзбекистоннинг вазири бўлиб юришини виждоним қабул қилмади, икки генералини ҳам олиб ташладим. Генерал-лейтенант эмиш. Шунинг учун сен ҳам унутма. Мен нега бундай қаттиқ гапирмоқдаман? Бу суднинг тайинлашдан олдин Андижонга ўзи борди. Ўнта судни олиб юриб, ўнта маҳаллага олиб борди – биронта маҳалланинг аҳли ёки фаоллари суднинг раисини танимайди. Ким у суднинг раисига ваколат берибди осмонда юришига? Ким, ўртоқ Усмонов?
Шунинг учун жамоатчилик деганимиз – судни тайинлашдан олдин ўша туманга бориб, муҳитини, одамларни билсин, одамларнинг менталитетини билсин. Кейин марҳамат – мен қўл қўйиб бераман. Одам билан ҳамнафас бўлсин у. Қарор чиқаришимиз тарбия-ку! У қамаган одам ҳам Ўзбекистон фуқароси-ку! Ноинсоф учта турибди мана муовин, бир тийинга қиммат ҳаммаси. Менинг ўзим ҳали одамни тарбия қила олмаяпман. Бизда энг катта вабо – бу судларда.
Мазкур соҳадаги ислоҳотларни давом эттиришимиз лозим. Шу мақсадда Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш комиссиясини ташкил этиш зарур, деб ҳисоблайман.
Бу ҳар сафарги комиссия эмас, буни тўғри тушунинглар. Қанчадан-қанча нарсалар чиқармадик – қутичалар қилдим, буларни тайинлаш бўйича у қилдик, бу қилдик. Лекин, ҳам пастдан маҳаллалар, ҳам тепадан депутатлар. Бу комиссия одамлардан келиб тушаётган мурожаатлар, халқ билан бевосита учрашув ва мулоқот жараёнида кўтарилаётган масалаларни умумлаштириши, парламент сўрови орқали ҳаққоний вазиятни таҳлил қилиши, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши билан бирга муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриши лозим.
Албатта, ҳозир жуда кўп ўзгартирмоқдамиз. Лекин, мен ҳар сафар айтаман: бир елкада иймон, бир елкада шайтон. Иймонли бўлиб олти ой чидайди, лекин уни йўлда шайтон бузади. Нега десангиз, коррупциянинг ҳиди бошқа. Унга бас кела олмайди ҳамма. Миллатни севган одам бас кела олади. Ўртоқ Муродов деган маслаҳатчи ҳам ёзиб қўйсин. Шунга жавоб бераётган одам. Ҳадеб мақтаб кираверасиз судларингизни. Нима учун мен буларни ҳамманинг олдида айтмоқдаман? Ҳамма билиши керак – булар халқ билан ишламаса, биз конституцияни ўзгартирамиз. Мен тайёргарлик қилаяпман.
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш учун, биринчи навбатда, судьяларни одил судловга таъсир ўтказадиган омиллардан ҳимоя қилиш керак. Тергов ва суд ишига аралашиш ҳолатларини аниқлаш, бунинг учун жавобгарликни кучайтириш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш ғоят муҳимдир.
Биз “Хабеас корпус” институтини жорий этиш ва тергов олиб боришда суд назоратини кучайтириш борасидаги ишларни изчил давом эттирамиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, тинтув ўтказишга ва жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларнинг телефондаги мулоқотларини эшитиб туришга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш зарур. Демократик нуқтаи назардан қилсак, ҳамма ташкилот ўзининг иши билан шуғулланиши керак. Бу санкцияни бериш, телефондаги мулоқотларни эшитиш ҳеч қайси ташкилотга конституциявий берилмаган. Мен қарор қабул қиламан – ҳаммаси судга ўтади. Тушунган одам тушунади, бу инқилоб, лекин адолатли инқилоб.
Шу мақсадда 2018 – 2021 йилларда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни ривожлантириш концепциясини қабул қилишимиз ва амалга оширишимиз зарур. Халқимизнинг кечиримли бўлиш ва бағрикенглик каби азалий қадриятларидан келиб чиқиб, жиноий жавобгарликка тортиш муддатларини қайта кўриб чиқиш лозим. Шунингдек, юксак профессионал даражада фаолият юритадиган малакали судьяларни тайёрлашга хизмат қиладиган Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясини ташкил этишимиз керак. Конституция байрамига бағишланган мажлисда таъкидланганидек, бундан буён Ўзбекистонда ҳибсга олинган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан қийноққа солиш, руҳий ҳамда жисмоний босим ўтказиш, бошқа ғайриинсоний зўравонликка мутлақо йўл қўйилмайди. Бундай ҳаракатларни содир этган ходим ёки кимнингдир “буюртмаси”ни бажарган ҳар қандай шахс, ким бўлишидан қатъи назар, муқаррар қонуний жазога тортилади”, - деди давлат раҳбари.
[media=https://youtu.be/RlpsY09xWmE] “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди