20:14 / 26.12.2017
6 871

Тошкентда мижозларга ўлган қорамол гўштини сотиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Тошкентда мижозларга ўлган қорамол гўштини сотиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Улар Тошкент бозорларида худди шундай сифатсиз, айниган, ўлиб қолган қорамол гўштини қарийб 10 йилдан бери мижозларга пуллаб келган. Ушбу жиноий гуруҳ етакчиси 40 ёшли қашқадарёлик эркак Баҳром Ҳайдаров бўлиб чиқди.

Гуруҳ аъзолари Қашқадарёдаги қассоблар, олибсотарлар ва ветеринарлар орқали маълумот тўплашган. Аниқ маълумот етказган шахсга 15 дан 50 минггача «мукофот» пули тўланган. Кейин эса бу гўштларнинг ҳар бир килоси 10-15 минг сўмдан сотиб олинган. Чирчиқ туман ветеринария бўлимидагилар уларга қалбаки ҳужжатлар, рухсатномалар тайёрлаб берган. Худди шу ветеринария бўлимидагилар аксар ҳолларда жиноий гуруҳга маълумот етказиш билан ҳам шуғулланган.

Сўнгра айниган, ўлган қорамол гўштини Тошкентда гуруҳ «молиячи»си Ҳайрулла Сапиев қабул қилиб олган. Кейин Зангиота, Тошкент туманларидаги яширин цехларга олиб бориб қайта ишлаттирган. Ана шундан кейин бозорларда шу гўштларнинг килоси 25-30 минг сўмдан сотилган.

Ушбу факт юзасидан жиноятга алоқадор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда мижозларга ўлган қорамол гўштини сотиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди