Тошкент юридик коллежининг собиқ директори Наталья Темирова айни вақтда қамоқда сақланмоқда. Унга нисбатан давлат бюджети маблағларини йирик миқдорда талон-торож қилиш, юридик коллежга ноқонуний йўл билан ўқишга кирган талабаларга дипломлар бериш каби айбловлар илгари сурилмоқда. Тошкент шаҳар прокуратураси расмий вакили Бобир Деҳқонов журналистлар саволига жавоб берар экан, шу ҳақда маълум қилди, деб ёзмоқда Кун нашри.
Деҳқоновнинг сўзларига кўра, 2017 йил 25 ноябрда Темирова ЎзР Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”банди, 205-моддаси 1-қисми, 206-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинган. У айни вақтда эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланмоқда. Айни вақтда тергов жараёни давом этмоқда.
Шу билан бирга, юридик коллежда икки курсдошига пичоқ санчиб, бирининг ҳаётдан кўз юмишига, иккинчисининг оғир тан жароҳати олишига сабаб бўлган 3-курс талабаси Саидкамрон Саидвалиев содир этган жиноий иши бўйича тергов жараёни якунланиб, айни вақтда жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 октябрь куни мазкур коллеж ҳудудида 3-курс талабалари ўртасида жанжал чиққан, Саидкамрон Саидвалиев ўзининг икки коллеждоши — Асадбек Парпибоев ва Раҳматилла Ёрқориевга пичоқ билан тан жароҳати етказган эди. Жабрланувчиларнинг бири — Асадбек Парпибоев шифохонага олиб борилганида кўп қон йўқотишидан вафот этган. Раҳматилла Ёрқориев тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда