Гётеборг университети олимлари организмда тана вазнини тартибга солиб турувчи ички тизим борлигини аниқлашди. Тегишли тадқиқот Proceedings of the National Academy of Sciences (PNAS) журналида чоп этилди.
Мутахассислар тажриба ўтказишиб, сичқонларга оғир капсулалар имплантация қилишди. Икки ҳафтадан кейин сунъий “ортиқча вазн”га эга сичқонлар камроқ озиқлана бошлаганлар ва организмларидаги ёғнинг анча қисмини йўқотишган. Таъкидланишича, сичқонлар уларга киритилган сунъий юк қанча бўлса, шунча миқдорда вазн йўқотишган.
Олимлар организмда “ортиқча вазнни қайд қилувчи” механизм мавжуд бўлиб, у мияга озиқланишни камайтириш ҳақида сигнал жўнатади, деган хулосага келганлар. Мутахассисларнинг фикрича, бу жараён остеоцит томондан назорат қилинади.
Остеоцит умуртқали жонзотлар, жумладан инсоннинг суяк тўқимаси ичида жойлашган махсус турдаги ҳужайралар ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда