
Ўзбекистонда транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш вақтида ҳайдовчиликка яроқлилик тиббий маълумотномасини тақдим қилиш керак бўлмайди. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бу тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Илгари автомобиль эгалари техник кўрик вақтида айнан мана шу маълумотнома сабабли муаммоларга дуч келишарди. Уни олиш учун бир нечта тиббиёт муассаларида кунлаб навбатда туришга тўғри келарди.
Энди транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш вақтида унинг эгаси паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, газ баллонининг синовдан ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома (агар газ баллон ўрнатилган бўлса) ва кўрик учун йиғим тўлови тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномалари ва техник паспортлар янги намунадагиларига алмаштирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар