Хабарингиз бор, бугун, 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф чоғида Президент Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида бўлди. Беморлар ҳолидан хабар олиб, тиббий хизмат сифати билан танишди.
Янгийўл туманида 262 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Туман тиббиёт бирлашмасининг илк биноси 1912 йилда қурилган. Сўнгги биноси 1979 йилда фойдаланишга топширилган. Кейинги йилларда биноларда қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган. Бугунги кунга келиб шифо масканининг аксарият бинолари маънан эскирган. Тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиш даражаси ҳам замон талабларига жавоб бермайди. Оддий ҳолатларда ҳам беморлар пойтахтдаги тиббиёт масканларига қатнаб, муолажа олишга мажбур бўлмоқда.
Президент вазиятни ўз кўзи билан кўриб, хулоса чиқаришга, тегишли кўрсатмалар беришга ўрганган. У энг чекка туманлардаги вазиятни ҳам яхши билади. Одамларнинг муаммосини қуйи тизимда ишлаётганлар, масъул ходимларга қараганда Президент кўпроқ ўрганяпти, уларга жон деб қулоқ тутяпти, эшитишга, муаммоларини ўрганишга вақт топяпти. Муболағасиз айтиш мумкинки, Халқ ҳар масалада ўзи танлаган раҳбарга суяна оляпти, унга ишоняпти.
Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вилояти фаоллари билан ўтказилаётган йиғилишда ҳам халқ тилидан гапирди. “Янгийўлдаги шифохонада беморлар чопонда ётганини кўриб, кўзимга ёш келди. Кроватлар, бинонинг аҳволи юрагимда қолди”, дейди давлат раҳбари.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда