5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари вилоятда ислоҳотлар ва вазифаларни бажарилишига танқидий баҳо бериб, ўзини ўйлаган Президент бажармайдиган алоҳида ислоҳотга эътибор қаратди.
«2017 йил 15 декабрдаги Президент фармонига мувофиқ, маҳаллий бюджет ижросини таъминлаш, вилоят, туман Халқ депутатлари Кенгашиларининг рольини оширилгани ва қўшимча ваколатлар берилганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Маҳаллий бюджетлар ихтиёрида солиқларнинг ҳаммасини қолдириб, маблағларни Республикага бюджетига олиб қўйилишига чек қўйилди. Ўзини ўйлаган Президент бундай қилмайди, мен ўзимни ўйламадим, халқни ўйладим», деб қатъий таъкидлади давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳар бир депутатдан тортиб, ҳудуддаги барча ташкилот раҳбарлари бирдек жавоб беради.
«Фармонга мувофиқ, маҳаллий бюджет прогнозини бажариш, солиқ қарздорлигининг камайиши ва бюджет даромадларининг қўшимча захираларини аниқлашни таъминлаган молия ва солиқ органлари раҳбарлари маошларининг 50 фоизгача миқдорда мукофотланади, бажармаганлар эса 30 фоизгача жаримага тортилади. Ҳамма раҳбарлар бир нарса билиб олиши керак: бюджетни бажармаслик - хиёнат. Аслида бюджет одамларнинг кайфияти, уларнинг ойлик маоши ва пенцияси, болаларнинг нафақа пули саналади», деб фикр билдирган Шавкат Мирзиёев.
[media=https://youtu.be/c97cBt2-x4o] “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда