Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари бугун Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва республикага амалий ташриф билан келган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Хусусан, савдо чекловларини бартараф этиш, фуқароларнинг икки томонлама сафарлари тартибини соддалаштириш, товарларни ташиш учун тарифларни пасайтириш, мавжуд темир йўлларни тиклаш, чегара ҳудудидаги миналаштирилган майдонларни тозалаш, назорат-ўтказиш пунктларини очиш ва бошқа масалалар муҳокама этилган.
«Давлат раҳбари сув ва энергетика ресурсларидан фойдаланиш борасида давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Тожикистон минтақа мамлакатлари учун бу жиҳатдан ҳеч қачон муаммо яратмаган, аксинча сув ва атроф-муҳит соҳасидаги ҳамкорликни ҳар доим қўллаб-қувватлаган», - дея хабар берган ТР президенти матбуот хизмати.
Учрашувда шунингдек, минтақавий ва глобал таҳдидлар, жумладан, терроризм ва экстремизмга қарши курашда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда