
Москвада Алишер Алиевнинг жамоасида фаолият юритувчи акробат қиз Гомель циркида акробатик трюк вақтида пастга қулаб тушди.
Томошабинлардан бири бу мудҳиш ҳодисани видеога олишга улгурди. Воқеа 5 январда содир бўлган. 20 ёшли Юлия Тикаева ҳимоя тўри ёнидан ўтиб, манежга қулаган. Спортчини трюкдаги шериги ушлаб қола олмаган. Уни ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Жабрланган акробат қиз бош-мия жароҳати билан шифохонанинг жонлаштириш бўлимига ётқизилди. Шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳолашмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар