Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди Facebook'даги саҳифасида Биринчи Президентнинг ака-укалари билан тушган суратини жойлади, деб ёзади Sof.uz.
"Суратда 27 ёшли Ислом Каримов (чапдан учинчи) ака-укалари Қуддус, Ибодулло ва Хуршид билан. Самарқанд, 1965 йил", — дея изоҳ берилган суратга.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов фонди Ўзбекистон Биринчи Президентининг оиласига дахлдор янги фотосурат ва маълумотларни эълон қилган эди. Уларга кўра, оилада саккиз фарзанд ўсиб улғайган: бир қиз — Меҳринисо ва етти ака-ука: Амонулло, Ибодулло, Арслон, Қуддус, Икром, Ислом, Хуршид.
Фонд Ўзбекистон биринчи президенти хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2016 йилнинг октябрида Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тиллаева томонидан ташкил этилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди