18:42 / 11.01.2018
5 549

Қуруқ ва юзаки ҳисоботлардан воз кечиш пайти келмадими?

Қуруқ ва юзаки ҳисоботлардан воз кечиш пайти келмадими?
Президентимизнинг 2017 йил 3 февралда қабул қилинган «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган устувор мақсадлардан келиб чиқиб Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё вилояти кенгаши томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, маҳаллаларда жамоатчилик назорати гуруҳлари билан биргаликда 58 минг 200 дан ортиқ оилалар ҳамда мингга яқин ижтимоий муассасаларда юзма-юз мулоқотлар ўтказилди. Уларда аҳоли келтирган 12 минг 300 дан зиёд ижтимоий-маиший ва иқтисодий мазмундаги муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Бироқ ўрганишлар маҳаллалар фаолияти самарадорлигини ошириш борасида белгиланган вазифалар ижроси кўнгилдагидек эмаслигини кўрсатди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё вилояти кенгашининг 2017 йил якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида шулар хусусида сўз борди.

— “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида аҳолининг, тадбиркорлик субъектларининг компьютер саводхонлигини ошириш мақсадида электрон давлат хизматларидан фойдаланишни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш масаласи ҳам ўрин олган, — дейди кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Солижон Қудратов. — Афсуски, Сайхунобод, Гулистон, Оқолтин туманлари кенгашлари томонидан бу йўналишда тақдим этилган ҳисоботлар юзаки бўлиб, уларда қанча киши малака оширгани тўғрисидаги оддий маълумот ҳам келтирилмаган. Ёки кексаларнинг муаммоларини ўрганиш, кўмакка муҳтож қариялар, Мурувват, Саховат уйларида яшовчилар ҳолидан мунтазам хабар олиш юзасидан биронта ҳам туман ва шаҳар кенгашлари бажарган салмоқли ишлар тўғрисида аниқ ахборотга эга эмасмиз.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури ижроси юзасидан туман ва шаҳар кенгашлари маълумотларни кечиктириб ва сифатсиз тақдим этиш ҳолатлари учрамоқда. Мазкур Дастурга мувофиқ туман ва шаҳарлардаги хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликда “Фуқаролар йиғинларининг энг намунали хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси” танловини ташкил этиш белгилангани ҳолда ушбу тадбир ҳеч бир ҳудудда ўтказилмаган.

Ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, навқирон авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш маҳалла институти фаолиятининг устувор йўналишларидан саналади. Лекин вилоятдаги маҳаллалар қошида нечта тўгарак очилгани ва уларга қанча ўғил-қизлар жалб этилгани ҳақида тайинли маълумот йўқ.

Йиғилишда Мирзаобод туманида фуқаролар йиғинлари ходимлари ҳамда жамоатчилик тузилмалари аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, янги қонун ҳужжатлари билан яқиндан танишиб боришларини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда ҳафтада бир марта “Маънавият соатлари”ни жорий этиш аҳволи қаттиқ танқид қилинди.

Бундан ташқари вилоятда бевосита тегишли маҳалла фаолиятига дахлдор аҳоли мурожаатлари сони ҳам ошган. Жойлардаги МФЙ ходимлари ўртасида хизмат ваколати доирасидан чиқиш, мансабига совуққонлик билан қараш, сансолорликка йўл қўйиш, мурожаатларга юзаки ёндашиб, асослантирилмаган жавоб хатлари билан чекланиш ҳолатлари учраши бор гап.

Тадбир асносида мавжуд камчиликларни бартараф этишда, аввало, кадрларни танлаш ва уларнинг малакасини, ўз вазифасини виждонан бажариш кўникмаларини ошириш ҳаётий зарурат экани қайд этилди.

Манба: xs.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қуруқ ва юзаки ҳисоботлардан воз кечиш пайти келмадими?