Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ қилиб, собиқ Мудофаа вазири Қобул Бердиевни қаттиқ танқид остига олди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали эфирга узатган лавҳага асосланиб Kun.uz мухбири хабар берди.
Маълум қилинишича, Қ.Бердиев бошқарувида бўлган Мудофаа вазирлиги кўп хато ва камчиликларга йўл қўйиб келган.
«Сен менга тегинма, мен сенга тегинмайман тарзида ишга салбий муносабат пайдо бўлганди. Бунга бевосита ўша даврда мудофаа тизими раҳбарлик қилган Бердиев айбдор, деб биламан. У мутлақо кераксиз қоғозбозликка берилиб кетганди, ҳарбий кадрларни тайёрлаш масаласига эса эътиборсиз бўлиб келди. Вазирга (собиқ вазир Бердиев назарда тутилмоқда - таҳр.) берилган баҳо, бутун тизими, Хавфсизлик Кенгашига берилган баҳо, ҳисобланади», деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда Мудофаа вазири Абдусалом Азизов таклифига биноан вазирнинг иккита ўринбосари, раҳбарлик лавозимидан сўнг, Қуролли Кучлар Академияси раҳбари этиб тайинланган Қобул Бердиев, шунингдек, Чирчиқ Олий ҳарбий билим юрти раҳбари ишдан бўшатилгани маълум қилинди.
«Айни пайтда ўз ишида камчиликка йўл қўйиб келган қирққа яқин ҳарбийларнинг тизимдан чиқарилгани, 36 нафар ҳарбийнинг лавозими пасайтирилгани нимадан дарак беради? Биринчи навбатда, бу ҳарбий кадрлар салоҳиятини аниқ рейтинг асосида баҳолаш тизими йўқлигини билдиради. Ҳаммаси зўр, ҳаммаси яхши... Нимаси зўр? Бундай саволга эса жавоб йўқ», деб фикр билдирган президент.
Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «бугун тарихий кун, ҳеч қачон бундай очиқчасига» суҳбатлар бўлмаган. Ҳаттоки, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишлари ҳақида ҳеч қачон оммага ОАВ орқали батафсил маълумотлар берилмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда